Бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазири Руслан Давлетов «Тashkent City махсус ҳудудми?» деган саволга жавоб берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, «Тashkent city»ни кимдир махсус ҳудуд деган бўлса, бу унинг шахсий фикри.
«Агар бу ҳақда бирор бир тадбиркор субъектив фикрини айтган бўлса, бу унинг ўз фикри. Махсус ҳудудлар «Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади, масалан, саноат билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналар. Бошқа кимнингдир шахсий фикри расмий аҳамиятга эга эмас.
«Тashkent city» ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилган. Қурилиш объектини қуришда лозим бўлган ҳужжатлар тури жуда кўп. Улар орасида қурилиш бошланмасдан тайёр бўладигани ҳам, қурилиш жараёни билан параллел тайёрланадиган ҳужжатлар ҳам бор», — дейди Руслан Давлетов.