Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Колумбия университетининг илк ўзбек профессори

2963

Телеграмдаги «Oʻzbekoyim» канали мана бу қувончли хабарни улашди:

 «2020 йил Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили деб эълон қилингандан бери эшитган энг қувончли хушхабарим ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек - Азиза Шаназарова қабул қилинди. 

Колумбия университети Ivy League  (ўзбек тилига печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шаназарова Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. 

Буюк аждодлар меросидан буюк авлодлар эрасига етиб келдик, ва ниҳоят! Ёшлар мана сизга мотивация, замона қаҳрамони. Дунёнинг кучли олимлари ишлайдиган Колумбия университетида 33 ёшли оддий ўзбек олимаси Азиза Шаназарова ҳам бор, биз бундан фахрланишимиз керак!»

P.S.: Азиза Шаназарованинг Фейсбукдаги саҳифасида айтилишича, у бугунги кунда Питтсбург университетида «постдокторлик»да фаолиятини давом эттирмоқда ва дарс бермоқда.

Қандай ажойиб-а, қандай ажойиб! Фарзандларимиз ҳам ана шундай билимли, ақл-заковатли бўлсин, деб ният қилдим. Юртимизда Азизалар кўпаяверсин, улар қаерда ўқиш ёки ишлашидан қатъи назар, ўзбеклар орасида илм йўлини тутган, фанда юксак натижаларга эришган юртдошларимиз кўпаётганидан кўнглим тоғдай кўтарилади.

Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга импорт қилинадиган қаҳва ҳажми очиқланди

762 18:10 09.03.2023

Колумбия қамоқхонасида 52 нафар маҳбус ҳалок бўлди

1190 10:10 29.06.2022

Колумбия: собиқ исёнчи президент бўлди

1036 17:55 20.06.2022

Канада: черков мактабида яна қабрлар топилди

2003 14:32 26.01.2022

Жаҳон раҳбарлари ўрмонларни кесишни тўхтатиш муддатини келишиб олишди

1205 17:05 02.11.2021

Зумрад кони бўлган мамлакат

2940 20:10 03.08.2021
« Орқага