Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жаҳон раҳбарлари ўрмонларни кесишни тўхтатиш муддатини келишиб олишди

1204

100 дан ортиқ дунё етакчилари 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатишга ваъда беришди, бу Глазгодаги иқлим бўйича саммитдаги биринчи йирик келишувдир, деб хабар беради ВВС.

Ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Бразилия, Россия, Канада, Колумбия, АҚШ, Буюк Британия ва Индонезия бор. Қайд этилишича, умуман олганда, бу мамлакатларда дунё ўрмонларининг қарийб 85 фоизи мавжуд.

Шартнома 20 миллиард доллар ажратишни ўз ичига олади, унинг бир қисми ҳозиргача шикастланган ўрмон майдонларини тиклаш ва ўрмон ёнғинларига қарши курашга йўналтирилади.

28 мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, хусусан, пальма ёғи, какао ва соя етиштириш учун ўрмонларни кесишни тўхтатиш мажбуриятини олади.

ВВС эслатишича, Индонезия пальма ёғи экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради, унинг ишлаб чиқарилиши ўрмонларнинг кесилишига ва маҳаллий халқлар яшайдиган ҳудудларнинг йўқолишига олиб келмоқда.

Россия ўрмонлари сайёрадаги барча дарахтларнинг бешдан бир қисмини ташкил қилади, улар йилига 1,5 миллиард тонна карбонат ангидридни қайта ишлайди.

Дунёдаги энг катта тропик ўрмонлар Бразилиядаги Амазония тропик ўрмонларидир, аммо 2020 йилда унинг вайрон бўлиш суръатлари рекорд даражада бўлган.

CОР26 31 октябрда Глазгода бошланган ва 12 ноябргача давом этади. Унда 200 га яқин давлатдан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украина ва Фаластин: Ғарб бир хил қаршиликни турлича талқин қилади

2763 15:05 20.04.2022

Афғонистонда дунёдаги энг йирик ОАВ фаолияти тақиқланди

1640 12:35 28.03.2022

Имрон Хон: «Афғонистонда қизлар мактабини тақиқлаш исломга зиддир»

1596 10:45 22.09.2021

Уйғурлар масаласи: Хитойнинг Би-би-сидан жаҳли чиқди

2894 09:41 12.02.2021

Олти ой олдин Бангладешдан қочган роҳинжалар Индонезияга етиб борди

1579 22:25 07.09.2020
« Орқага