Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Кимларни ғийбат қилиш мумкин?

5068

ШАЙХ САЪДИЙ раҳматуллоҳи алайҳдан
 
Дерлар, уч кишига ғийбат раводир,
Тўртинчига ўтсанг, албат, хатодир.

Бири – маломатга лойиқ ҳукмдор,
Ундан халқ дилида кўргайсен озор.

Ҳалолдур нақл этмоқ ўшандан хабар,
Токи халқ золимдан айласин ҳазар.

Сўнгра беҳаёга ёпма парда сен,
Чунки ўзи йиртар у ўз пардасин.

Уни фош этишдан тортинма зинҳор,
Боши билан чоҳга қулар у ғаддор.

Учинчи – тарозу қийшиқ элидан
Не билсанг, айтавер ёмон феълидан. 

Форсийдан Мирзо КЕНЖАБЕК 
таржимаси.

(Ёрқинжон Қорий Фозилов таржима қилган 
“Ғийбат ўзи нима” китобидан)

НАСРИЙ БАЁНИ: “Уч кишини ғийбат қилиш жоиз, деб эшитганман. Бундан ўтсанг, тўртинчиси хатодир. 

Бири – маломатни ёқтирадиган (маломатга лойиқ, золим) подшоҳки, ундан халқнинг дилига озор етганини кўрасан. Унинг ҳақидаги (ёмон) гап ва хабарни нақл қилиб, бошқаларга етказиш ҳалолдир (дурустдир). Шоядки, халқ ундан эҳтиёт бўлса. (Халқ ундан ҳазар қилиши учун уни ғийбат қилиш мумкин). 

Иккинчиси – беҳаёга парда ёпма, яъни унинг айбларини яширмай айт.Чунки у ўз пардасини ўзи йиртгандир. Унинг ҳақида гапиришдан тортинма, зеро у гардани билан чоҳга тушади, яъни уни ғийбат қилиб, одамларни унинг ёмонликларидан огоҳлантиравер. 

Учинчиси – тарозуси қийшиқ, яъни тарозудан урувчи ва феъли нотўғри киши.  Унинг ёмон феълидан нимани билсанг, ҳаммасини айтавер.

Ғийбатнинг ёмони

ШАЙХ САЪДИЙ раҳимаҳуллоҳнинг 
«Бўстон» китобидан

*   *   * 
Дўст агар ғойибда бўлса, эй некном,
Ундан икки нарса дўстларга ҳаром:
Бири – ботил йўлдан молини емоқ,
Бири – ғийбат билан номини демоқ.

НАСРИЙ БАЁНИ: “Эй, яхши номли киши! Ғойибдаги дўстнинг икки нарсаси дўстларига ҳаром бўлади. Бири – унинг молини ботил ва ножоиз (йўл) билан ейишлари, иккинчиси – унинг номини ғийбат (ёмонлик) билан эслашлари”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

1990 19:05 26.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат ва намийма хусусида ҳадису ҳикматлар

1477 19:05 25.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат ва чақимчилик

1353 19:10 22.04.2022

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

1300 16:10 04.04.2022

Ғийбат ҳақида

1812 15:00 23.07.2021

Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

1749 20:56 14.11.2020
« Орқага