Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат ва чақимчилик

1352

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм)

Ғийбат ҳақида Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

– Ғийбат кимнидир унга ёқмайдиган сўзлар билан эслашингдир.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:

– Эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен сўзлаётган нарса ростдан ҳам унда бўлса-чи?

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
– Агар сенинг айтганларинг унда бўлса, сен ғийбат қилдинг, агар айтганларинг унда бўлмаса, у ҳолда бўҳтон[1] қилган бўласан (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Чақимчилик, миш-миш (намийма) хусусида гапирадиган бўлсак, бу одамлар орасига фитна ва нифоқ солиш мақсадида тарқатиладиган гап сўзлардир. Шариат намийма (яъни чақимчилик, гап ташиш, миш-миш тарқатиш)ни ўта қаттиқ даражада қоралаган. Чунончи, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

“Сизлардан Аллоҳнинг нафратига лойиқ­роғингиз икки ўртада гап етказиб, биродарлар орасида нифоқ солиб ажратадиганингиздир” (Ҳурайрадан ривоят қилинган, Ибн Абу Дунё ри­вояти).


[1] Бўҳтон ёмонлик жиҳатидан ғийбатдан-да оғирроқ г­­уноҳдир ­(Муаллиф шарҳи).

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

https://t.me/Azonkitoblari

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли аёлига сабрли бўлиш

15823 07:45 10.08.2022

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

11958 07:45 09.08.2022

Таваккулнинг фазилати

9253 07:50 08.08.2022

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2747 07:45 07.08.2022

Таваккулчининг аломатлари

1777 07:45 06.08.2022

Таваккул

1575 07:45 05.08.2022
« Орқага