Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Имоми Аъзамнинг вафоти

7568

Имом Аъзамнинг мазлумлар томонидаги позицияси сиёсий идорани жиддий равишда хавотирга солаётганди. Фақат у кишига очиқчасига таъсир ўтказа олмаётган эдилар. Чунки у кишининг исмлари атрофдаги бутун шаҳарларда яхшилик билан тилга олинарди. Олимлар, мушкул масалаларнинг ечимини топиш учун у кишининг ҳузурига келардилар. У киши фақатгина Куфанинг эмас, бутун умматнинг фақиҳи эдилар.

Шунинг учун халифа, Абу Ҳанифага қарши таъсир ўтказишни бир неча далилларга боғлашни истарди. Бу аснода Абу Ҳанифага янги барпо этилган шаҳарнинг, яъни Боғдоднинг қозилигини  таклиф қилди. Лекин Абу Ҳанифа бу вазифани қабул қилмадилар. Ҳалифа эса, қозиликни қабул этмасалар, ҳибсга олишини ва оғир бир шаклда жазолашини айтди. Имом ўз қарорларини ўзгартирмадилар дегунча ҳибсга олиндилар. Халифа одамларини жазони ўташ уйига жўнатиб, истагини қабул қилса, озод қилишини ва иззат-икромда бўлишини айтди. Лекин, Имоми Аъзам ўз қарорида содиқ қолдилар. Халифа бунинг учун, у кишини ҳар кун бозорга олиб чиқилишини ва халқнинг кўз ўнгида унга ўн дарра урилишини буюрди. Бу ҳолат ўн икки кун давом этди. Жами 120 дарра урилди.

Халифа, тутқинликда бўлган кунларида имомни такрор саройига чақиртириб, қозиликни қабул қилиш-қилмаслигини сўради.

Абу Ҳанифа:

– Аллоҳ давлат раҳбарини ислоҳ қилсин. Мен бу вазифага лойиқ эмасман деяпман-ку!

– Ёлғон гапиряпсан.

Халифа иккинчи марта Абу Ҳанифага айни таклифни юборди. Шунда Имоми Аъзам: “Мўминларнинг амири мени қозиликка лойиқ эмаслигимни эътироф этди. Чунки мени ёлғончилик билан айблади. Агар ёлғончи бўлсам бу иш учун лайоқатим йўқ демактир. Агар лаёқатсизликни эътироф қилишда тўғри сўзлаган бўлсам, бу ишга лойиқ эмасман”, дедилар.

Мансур ҳар икки тарафлама ҳақиқатни ўртага чиқарган ушбу жавобни қабул қилмади. Имом Абу Ҳанифани такрор жазони ўташ уйига жўнатди. Саҳиҳ қарашларга кўра, Имоми Аъзам Ҳазратлари охиратга риҳлат қилгунларига қадар зиндонда қолдилар. Ўлимни ҳис қилишлари билан сажда ошиқдилар ва жонларини сажда қилган ҳолларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таслим қилдилар. Инсоният даврининг бу энг буюк имоми (саҳобалар даври истисно) охиратга риҳлат қилганларида тақвим ҳижрий 150-санани кўрсатмоқда эди.

Боғдоднинг шарқидаги босиб олинмаган, пок ерлардан бўлган, “Ҳайзуран” қабристонига дафн қилинишларини васият қилгандилар. Бу билан Имоми Аъзам, қабул қилмагани ҳадиялар ва мансабларни таклиф қилган золимларнинг босиб олган ерларида ҳам қолмасликларини эълон қилдилар. Халифа Мансур, Имоми Аъзамнинг васиятини эшитиши билан ўзи истамаган ҳолда бўлса ҳам шундай минғирлади: “Эй Абу Ҳанифа, тирик ёки ўлик бўлганинг ҳолда сен тўғрингда ким мени маъзур кўради?”.

Жанозаларига эллик мингдан зиёд одам иштирок этди. Жаноза намози олти марта ўқилди; охиргисини имомнинг ўғиллари Ҳаммод ўқидилар. Ҳаддан ташқари тирбандлик туфайли дафн қилишга тушдан кейин имкон туғилди. Қабрларида йигирма кун жаноза ўқилди.

Абу Ҳанифанинг такфини ва жанозага тайёргарлик ишларида қатнашган Абдуллоҳ ибн Вакид ўша кун ҳақида қисқача шундай дейди: Абу Ҳанифани Ҳасан ибн Умайра ювди. Мен эса сув қуйиб турдим. Танаси озғин эди. Ибодат ва Аллоҳ йўлидаги ғайрат уни эритиб юборганди. Ҳасан ювиш ишларини битириб бўлгач Абу Ҳанифанинг баъзи хусусиятларини сўзлаб берди. Барчани йиғлатди. Маййитни елкаларига кўтаришганида шундай бир ажиб ҳолат тус олдики, у кундагидек кўп йиғлаган инсонни ҳали кўрмадим.

Хотима

Аҳмоқлар тушунмаганликларидан, олимлар ҳасадларидан, давлат амалдорлари зулмни Ислом дини номидан қонунлаштирмагани учун у зотга зулм қилдилар. Кўчаларда, халқнинг кўз ўнгида дарраландилар, ҳақорат қилиндилар. Илм тарқатиш ва фатво беришларига монелик қилинди. Фақат матонатидан ва азмидан ҳеч бир нарсани йўқотмади. Талаблар ва фитналар у зотнинг жасоратига зарар етказолмади. Давлатнинг бой амалдори бўлишдан кўра зиндонда дарраланишни афзал билдилар. У зот ўзининг метин иродаси билан ҳар нарсани қувват деб ўйловчи амалдорларни ҳайратга солдилар.

У кишининг бутун умрлари мужодала билан ўтди. Ҳаётларини илм ва ибодатга бағишладилар. Дунёда кўприкдан ўтаётган бир йўловчи каби яшадилар. Абул Аҳвас у зотнинг вақтни қийматландиришини таърифларкан шундай деганди: «Абу Ҳанифага уч кундан сўнг ўласан дейилса қилаётганидан-да кўпроқ ибодат қилолмасди. Чунки, бўш они йўқ эди».

Илм у киши билан барокатланди, илм янгидан ирфонга айланди. Мужодала билан тўла ҳаётининг энг сўнггини шаҳодатла тожлантирди.

(давоми бор)   1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм.

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан

Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

3473 09:05 14.06.2021

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

2935 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

2760 03:30 04.05.2021

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва асосий қарашлари (699-767)

9611 08:00 14.03.2021

Имоми Аъзамнинг ота-боболари термизликми?

6505 21:30 19.02.2021
« Орқага