Марям бинт Имрон асабий бир вазиятда қолганида у зотга "Егин, ичгин, хурсанд бўл!", дейилди.
Ўз ҳаётингни яша. Фикрлаш билан ўзингни қийнама. Гўзал тадбир Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Эсла:
Аллоҳ таоло бандаларига: " Ноумид бўлманглар!", деди.
Яъқуб алайҳис салом фарзандларига "Умидни узманглар!", дедилар.
Юсуф алайҳис салом биродарларига: "Хасрат чекма!", дедилар.
Шуайб алайҳис салом Мусо алайҳис саломга "Қўрқма!", дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғорда дўстлари Абу Бакрга: "Маҳзун бўлма!", дедилар.
Ташвиш соатларида кишиларни хотиржам қилиш илоҳий манҳаж, пайғамбарлар йўлидир.
Хотиржамликни тарқатинг, Аллоҳга ишонинг, сабабларни қоим қилинг! Ҳар ишда Унга таваккул қилинг!
Албатта хотиржамлик келади!