Машҳур ҳикмат бор, "Ҳакийм Зотнинг ҳар бир иши ҳикматдан холий эмас!". Агарчи ўлим ғамгин қилувчи нарса бўлса-да, аммо унда баъзи ҳикматлар мавжуд:
1. Ўлим орқали қиёматда жазо ва сазо амалга оширилади.
Агар ўлим бўлмаганида солиҳ бандаларнинг риёзати ва амалларининг ажру савоби қандай берилар эди? Ва яна, золимлар ва қотилларнинг қилмишларининг жазосичи?
2. Агар ўлим бўлмаганида (бутун инсониятнинг) ер юзида яшаши қийинчилик туғдирарди.
Бугунги кунда беш миллиард (ҳозир эса етти миллиард) аҳоли устида дунё наслни кесиш ҳақида бонг урмоқда. Агар уч юз миллиард аҳоли бўлганида нима бўлар эди?! Ҳадисда келган: Ал-Мийсоқ кунида бутун инсонлар Одам алайҳиссаломнинг пуштидан чиқарилди. Жисмлари чумоли каби кичик эди. Фаришталар инсонлар ададининг кўплигини кўриб, ҳайрон бўлишиб: "Шунча одам қаерга сиғади?" дейишди. Аллоҳ Таъоло: "Ер юзига", деди. Фаришталар "Ер танглик қилади-ку?", дейишганида, Аллоҳ Таъоло: "Уларга ўлимни мусаллат қилиб қўяман. Олдингилари кетаверади, кейингилари келаверади, ер танг бўлмайди", деди. Фаришталар: "Унда уларга ҳаёт аччиқ бўлади. Ҳар вақт ўлим қўрқуви билан яшайдилар", дейишганида, Аллоҳ Таъоло деди: "Мен уларга умид бахшида этиб қўяман".
3. Агар ўлим бўлмаганида ва қариялар доимо тирик яшаб юраверганларида ёшларнинг салоҳият, қобилияти зоҳир бўлмас эди.
"Каббароний мавту-л-кубаро", яъни, "Катталарнинг ўлими мени каттага айлантирди", деган машҳур мақол бор.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёдан риҳлат қилмаганларида Абубакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг жавҳари очилмас эди. Ва дунё Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг адолатини кўрмас эди. Муфассир, муҳаддис ва фуқаҳолар силсиласи давом этмас эди. Диннинг ҳимоясида Уламои киромга жонкуярлик қилиш имкони насиб этмаган бўлар эди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Ўлимга тайёргарлик" китобидан.
Абдулвоҳид Иброҳим домла таржимаси.