Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Вабо ҳам Аллоҳнинг имтиҳонидир

3085

Қуръони каримнинг бир неча оятларидан маълум бўладики, Аллоҳ таоло дунёда инсонларни яхшилик ва ёмонликни ўз ичига олган икки турли нарсалар орқали синайди. Бунда баъзи одамлар муваффақиятли ва баъзи одамлар маҳрум саналадилар. Аллоҳ таоло бирор қавмни, токи, улар ўз ҳолатларини амаллари ила ўзлари ўзгартирмагунча ўзгартирмайди.

Бу ўринда фақат бир неча бундай оятларни зарурий фойдалари билан бирга зикр қилинади.

Қуръони каримнинг Моида сурасида Аллоҳ шундай дейди:

وَلَوۡ شَاۤءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمۡ أُمَّةࣰ وَ ٰ⁠حِدَةࣰ وَلَـٰكِن لِّیَبۡلُوَكُمۡ فِی مَاۤ ءَاتَىٰكُمۡۖ فَٱسۡتَبِقُوا۟ ٱلۡخَیۡرَ ٰ⁠تِۚ

Яъни: "Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз". (Моида, 48)

Бундан маълум бўлдики, ҳар инсонга ато қилинган нарсалардан имтиҳон қилинади. Хоҳ улар зоҳиран яхши бўлсинлар ёки ёмон. Бу дунёда ҳар шахс синов ва имтиҳондадир. Шунга кўра, ҳар инсонга Аллоҳ таоло тарафидан ато қилинган нарсаларни Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ ишлатиши лозимдир.

Қуръони каримнинг Раъд сурасида Аллоҳ шундай дейди:

إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُغَیِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ یُغَیِّرُوا۟ مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ وَإِذَاۤ أَرَادَ ٱللَّهُ بِقَوۡمࣲ سُوۤءࣰا فَلَا مَرَدَّ لَهُۥۚ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَالٍ

Яъни: "Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни бирор қайтарувчи йўқ ва улар учун Унга қарши бирор мададкор ҳам йўқ". (Раъд,11)

Бундан маълум бўлдики, Аллоҳ бирор қавмнинг неъмати ва бошқа ҳолатини, ўша қавмнинг айнан амали сабабидан ўзгартиради.

Қачонки, Аллоҳ таоло бирор қавмга амали туфайли азобни ирода қилса, бирор куч ундан сақлай олмайди. Шунга кўра, вабо ва офат ўрнида Аллоҳга қайтишлик лозим. Кофир ўз куфридан ва гуноҳкор ўз гуноҳидан воз кечиши лозимдир.

Қуръони каримнинг Анбиё сурасида Аллоҳ шундай дейди:

وَنَبۡلُوكُم بِٱلشَّرِّ وَٱلۡخَیۡرِ فِتۡنَةࣰۖ وَإِلَیۡنَا تُرۡجَعُونَ

Яъни: "Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз". (Анбиё, 35)

Бундан маълум бўлдики, Аллоҳ таоло инсонларни ёмонлик ва яхшилик, яъни, мусибат ва неъмат, роҳат ва азоб, соғлик ва беморлик кабилар орқали синайди. Ундан кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтиб, унга мувофиқ жазо ва мукофот етади. 

Бас, мўмин ва кофир, қай бирига бўлса ҳам яхши ва ёмон ҳолат етди. Бунда  у Аллоҳ таоло тарафидан синов ва имтиҳондадир.

Бу синов ва имтиҳонда муваффақият йўли, Аллоҳ таолога иймон ва солиҳ амаллар орқали қайтишдир. Бу имтиҳондан муваффақият қозониб, мўмин раҳмат ва савобга мустаҳиқ бўлади.

Кофир ва осий эса азоб ва ғазабга мустаҳиқ бўлади.

Синов ва имтиҳоннинг айнан шу икки натижаси бор. Худди дунёда имтиҳоннинг айнан шу икки натижаси бўлгани каби.
عند الإمتحان يكرم الرجل أو يهان

"Имтиҳон чоғида киши ё ҳурмат қилинади ёки хорланади".

"Таауун аор вабаайи амрааз" китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерияда вабодан вафот этганлар сони ортиб бормоқда

809 16:50 24.08.2022

Афғонистонда тарқалган вабо касаллигининг Ўзбекистонга таъсири борми? – шифокор фикри

1667 10:55 18.07.2022

Шимолий Кореяда номаълум юқумли касаллик тарқалмоқда

2642 19:45 16.06.2022

Ҳиндистон ва Покистонда жазирама иссиқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

1315 07:40 18.05.2022

Истеъмолчилик жамияти ёхуд «шопинг вабоси»

1695 19:35 12.11.2021

Нигерияда вабо эпидемияси: қурбонлар сони ортяпти

1819 17:05 17.08.2021
« Орқага