Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга кунига қанча вақт ажратиш керак? Тасбеҳга-чи?

1673

Интернет оммалашмасдан олдин одамларга обрўли, фикрли ва билимлиларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳавола қилинарди. Бу телевидение, радио ва босма маҳсулотлар воситасида амалга ошириларди. Уларнинг эгалари борлиги учун маълумот тарқатишга масъулият билан ёндашиларди.
 
Энди ҳозирга келиб афкор оммага фикр уқтиришнинг янги воситаси - интернет ҳам қўшилдики, у бизга яхшиликлар билан бирга ёмонликларни ҳам тақдим қилмоқда. Ал-Жазира каналининг шиори билан айтганда "Минбари йўққа минбар" бўлмоқда. 

Энди бу минбарга оқил ва фозиллар билан бирга жоҳил ва фосиқлар ҳам интилмоқдаки, бу ҳолдан норози биринчи тоифа бу минбардан ўзини тортмоқда. Минг таассуфки, минбар иккинчи тоифанинг томорқасига айланиб бораётгани сабабли энди афкори омма заҳарланмоқда, жуда бўлмаганда фойдасиз нарсалар билан тўлдирилмоқда.
 
Бу муаммонинг олдини олишнинг энг мақбул йўли киши ўзига талабчанликни ошириши керак. Ижтимоий тармоқлардан доимий фойдаланмаслик керак. Бир кунда ярим соат етади. 

Маълумотларидан баҳраманд бўлинадиган кишилар ва манбалар рўйхатини тузиб олиб, қолганларни дўстликдан чиқариш ёки улардан келадиган маълумотни тақиқлаб қўйиш даркор. Тортишув ва баҳсларга асло яқинлашмаслик лозим. 

Шуни ёдда тутиш керакки, узундан узоқ ижтимоий тармоқда ўтиргандан кўра оғирлиги ер-осмонни босиб кетадиган тасбеҳни бир марта айтиш дунё ва охират учун фойдалидир. 
Ҳушёр бўлинг!

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қашқадарёда байрамда вафот этган қиз бўйича маълумот берилди

5763 14:35 24.03.2022

Депутат ижтимоий тармоқларнинг блокланишини кулгули қарор деб баҳолади

2616 22:05 03.07.2021

Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди

3027 17:35 02.07.2021

Фейсбук Фаластин ҳақидаги постларнинг ўчишини «техник носозлик»ка йўйди

2257 21:00 07.06.2021

Исроил матбуоти: Нетаняҳу ижтимоий тармоқларни блокировка қилишга уринди

2202 16:25 01.06.2021

Фаластинни қўллагани учун ишдан бўшатилган журналист ижтимоий тармоқларда таъқиб қилинмоқда

3188 20:20 23.05.2021
« Орқага