Ўзбекистон қонунига зид равишда фаолият юритаётган айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мамлакат ҳудудида чекланди, деб хабар бермоқда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати.
Қайд этилишича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 27−1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари) талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланган.
«Ўзкомназорт» айнан қайси тармоқларга чеклов қўйилгани ҳақида маълумот бермаган. Бироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Twitter, ВКонтакте тармоғида медиа файллар юкланмаётгани, TikTok тармоғида узилишлар кузатилаётгани, Skype тармоғи ҳам ишламаётгани ҳақида ёзишмоқда.