Тошкент шаҳар ҳокимиятининг матбуот хизмати қуйидаги эълонни ёйинлади. Унда Журналист, блогер ва ижтиоий фаол кишилардан муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам сўралган.
Эълоннинг тўлиқ манти қуйидагича:
Журналист, блогер ва шаҳримизнинг барча фуқаролари диққатига!
Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталофот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин. Aгар сиз куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, Тошкент шаҳар хокимлигининг Фейсбук сахифаси оркали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз, каналларингизга жойлаштиришингизни сўраймиз.
Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз.
Қўшимча маълумот учун: (71) 210-01-63
Амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!