Ижтимоий тармоқларда карантин муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул ўз эгаларига етиб бормагани ҳақида турли баҳс-мунозаралар кузатилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фурқат Маҳмудхзўжаев пойтахтда пул қандай тарқатилгани юзасидан изоҳ берди.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июль куни чиқарган фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига икки кун муддатда мазкур фармойишнинг иловасига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан "Ўзбекистон саховат ва кўмак" фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши таъминлаш вазифаси юклатилган эди.
Ушбу вазифага асосан Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу 25 миллиард сўм маблағлар 30-31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилди.
Халқ тили билан айтилганда, ''Темир дафтар'' га киритилган, ҳозир маҳаллаларда ҳар бир сектор раҳбари назоратига олган маҳаллаларда мана шундай моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари киритилган.
Афсуски тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, ОАВ бу масалани кенг ёритмаганлиги сабабли, баъзи фуқароларимиз орасида ушбу моддий ёрдам, ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади деган хаёлга келган.
Ўзи моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхатлари ўша темир дафтарлар шаффофлигини таъминлаш учун ''Саховат аргас'' тизими шаклланган. Мана шу тизимга киритилган маҳалла ва маҳалла муҳтож оилаларга мана шу кўмак пуллари тарқатилган.
Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари бўйича фуқаролар қабуллари ўтказилган. Кимга берилади? Кимнинг муҳтожлиги қандай эканлигини аниқлаш тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда. Аммо Тошкент шаҳрида фақат «темир дафтар»ларга киритилган 20841 та оилагагина ёрдам кўрсатилади дегани эмас. Бу рўйхат вазиятга қараб, ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам туман ҳокимларига сектор раҳбарларига топшириқ берилганки, ушбу рўйхатлар доимий равишда янгиланиб борилсин.
Айниқса ҳозир карантин чекловлари кучайган бир пайтда кўпчилик ишсиз қолди, кўпчиликнинг захирасида маблағи қолмади. Балки бу саховат ва кўмак фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, шу темир дафтарларга киритиладиган бўлса, уларга ҳам бу ёрдамлар амалга оширилади», - дейди Маҳмудхўжаев ўзининг аудио мурожаатида.