Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz сайти ходимларига таҳдид қилган

3196

16 ноябрь куни интернетда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди аудиоси тарқалди. Аудиода Ортиқхўжаев журналистларни шарманда қилиш, ҳаттоки жисмонан йўқ қилиб юбора олишга қодирлиги билан таҳдид қилган.

Мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.

Бош прoкуратура ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди

Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.

Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ.

Бугун, 17 ноябрь куни Бош прокуратура томонидан интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган бу аудиоёзувдаги овознинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани ҳақида хабар берилди.

Ҳокимнинг ҳақорат ва таҳдидига айрим партиялар ҳам муносабат билдирди

АОКА Артикходжаевнинг таҳдид ва ҳақоратларига муносабат билдирди 

Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзлари ёзиб олинган тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

2120 18:17 23.03.2023

Тошкент шаҳар ҳокимлиги муҳтожларга ажратилган пул қандай тақсимланганига изоҳ берди

1743 20:30 01.08.2020

Тошкент шаҳар ҳокимлиги миш-мишларга ишонмасликка чақирди 

2375 08:30 23.03.2020

Бош прoкуратура ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди

5095 16:54 17.11.2019

Йўл ёпилади: ҳокимият узр сўрайди

1820 15:30 23.09.2019
« Орқага