Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳижобли қизлар имтиҳонга киритилмади. Халқ таълими вазирлиги буни тўғри деб баҳолайди

7389

Яқин кунларда Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги мактабда ўқувчи қизлар ҳижобда бўлгани учун рус тили фанидан имтиҳонга киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова муносабат билдирган. Бунга кўра мактаб тўғри талаб қилган, ўқувчи нафақат рус тили фани имтиҳони, бошқа фан имтиҳонларигаям мактаб формасида келиши кераклиги, «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори борлигини таъкидлаган. Аммо шу қарор низомининг учинчи бобида «қизлар сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди» - деб ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ ўқувчи қизлар сочини ёрқин рангларга бўяб, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилиб келган ҳолларда имтиҳонга киритилмаган ҳолатни ҳеч кўрмадик. Лекин биз кўраётган мактаб ёшидаги қизлар аксар ҳолларда мактабда сочини ёрқин рангларга бўяб, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилиб юрибди-ю бунга кўпчилик кўз юммоқда. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби низомнинг бу қисмини оддий ҳол деб қараб, асосий урғуни мактаб формасига бериши қизиқ.  

«Унга кўра, Ўзбекистонда аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиш учун Вилоят ХТБга бердик», — деган Лайло Рустамова. 

Агар Лайло Рустамовани сўзларига қарайдиган бўлсак қадимдан момоларимиз қадирлаб келган рўмол ўрашни ҳам энди мустақиллик даврида қонунийлаштириш керакми? Аҳир рўмол аёлларимизнинг миллий либоси-ку. Қизларимизга рўмол ўрашни чеклаш билан, бугунги кунда миллий қадриятларимизни сақлашни ўрнига уни йўқолиб боришига йўл очиб берилади. Ҳозирда мактаб ёшидаги қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолишига сабаб ҳам, маҳрам жойларини ёпмасдан очиқ-сочиқ кийим кийганлигидандир. Диний кийим борасида эса уломоларимиз шундай фикр билдиришган: «Муайян бир динларда айрим расм-русумларни бажариш учун кийиладиган кийимлар белгилаб қўйилган бўлади. Аҳолимизнинг 94 фоизидан ортиғи ислом динига эътиқод қилади. Ислом динида ибодат қилиш учун буниси - ислом кийими, буниси эса ислом динига зид, деган тушунчалар йўқ. Бошқа динларда эса ибодат маросимларини ўтказиш учун алоҳида либослар кийилади. Ислом динида эса ибодат учун диний кийим, деган мулоҳазалар ноўрин». Шундай экан рўмол ёки хижобни диний либос дейилиши мантиққа тўғри келмайди. Юқоридаги асосларга кўра, ҳижобга тақиқ қўйиш динга эркин эътиқод қилиш ҳуқуқини чеклаш бўлиб, бу борадаги мавжуд конституциявий принципларга зид ҳисобланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг учинчи ва еттинчи бандида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади деб белгиланган.

Мени фикримча биз юртимиздаги катта муаммоларни яқин йиллар ичида ҳал қилишимиз қийин. Чунки ҳамон таълимнинг бош негизларидан бири бўлган мактабларимизда қизларнинг рўмол ўрашига қарши курашишга куч сарфланар экан асосий мақсад четда қолиб кетаверади. Биз улкан ғоялар тўғрисида бош қотириб эмас, кичик муаммолар атрофида айланиб юрибмиз. 

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4208 19:40 13.06.2023

«Оила фақат бир эркак ва бир аёл билан қурилиши керак!» – Туркиялик депутат аёллар бу масалага «нуқта» қўймоқчи

2885 11:50 13.12.2022

Ўзлем Зенгин: «Сиёсатнинг алоқаси йўқ, иймонимиз тақозоси билан рўмол ўраганмиз! »

2927 12:08 12.12.2022

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

1338 10:36 09.12.2022

Эрдоған ҳижоб масаласини конституцион даражада ҳал қилишни таклиф қилди

2393 10:50 06.10.2022

Туркия: Юз йил ҳижобга қарши бўлган партия энди уни ҳимоя қилмоқда

1863 08:50 06.10.2022
« Орқага