Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ҳаёли аёл мана шунақа бўлади...

4619

Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳу шогирдлари Ато ибн Аби Рабоҳ роҳимаҳуллоҳга дедилар:

- Сенга жаннат аҳлидан бўлган аёлни кўрсатайми?

- Ҳа, кўрсатинг.

- Бу аёл Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:

"Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг тутқаноқ касалим бор. (Касалим қўзиганда) уёқ-буёғим очилиб қолаяпти. Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз".

Набий алайҳиссалом унга дедилар:

"Агар хоҳласанг сабр қил, сенга жаннат бўлади. Агар хоҳласанг дуо қиламан, Аллоҳ сенга офият беради".

Аёл деди:

"Майли сабр қиламан. Аммо очилиб қолаяпман. Аллоҳдан очилиб қолмаслигимни сўраб дуо қилсангиз".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уни дуо қилдилар.

Аёл тез-тез тутқаноқ билан оғриб турар эди. Дарди келганида ерга юмалаб ҳижоби ечилиб кетар, баъзида авратлари очилиб қолар эди. У дарҳол қалблар ва баданлар табиби табиби бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига шошилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдида тезда шифо топиши ёки сабр қилиб жаннатга эришишини танлаш ихтиёрини қўйдилар.  

Бу ҳукм мана шу аёлга хос бўлган бир воқеа.  

Аслида бемор инсон уйда шифо қидирмасдан касаллигига савоб кутиб ўтириши мумкин эмас. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам даволанишга амр қилганлар.  

Аёл жуда моҳир экан. Неъматлари ҳам, балолари ҳам тезда йўқ бўладиган фоний дунёни қўйиб абадий дунёнинг саодатини танлади.   

"Аммо очилиб қолаяпман".

Аёл ҳуши ўзида бўлмаса-да, боши ёки аврати очилиб қолишидан қўрқаяпти. Бугун ҳуши ўзида бўлса ҳам очиқ авратидан уялмайдиган, қоматининг билиниб туришидан тортинмайдиганлар бир талай.  

Синглим! Ҳижоб фақатгина сочни яшириш учун эмас. Сен сочларини овқатга тушишидан қўрқадиган ошпаз эмассан.  

Ёки стерилизация учун амалиёт олдидан сочини яшириб оладиган тиббиёт ҳамшираси эмассан. 

Биз ҳижобли аёл билан очиқ аёлнинг ўртасини фақатгина унинг сочларини яширадиган бир бўлак мато ажратади деб ўйлайдиган бўлиб қолдик.  

Ҳижоб аввало ибодатдир. Ҳижоб баданни яширадиган, уни сифатламайдиган, уни кўрсатмайдиган либосдир. Унинг шартлари топилмас экан, у ҳижоб ҳисобланмайди. У ҳавойи нафс либосига айланади. Ибодатлар шариат айтганидек бўлмоғи лозим. Соч яширилса-да, аммо бўйин ёки қулоқ кўриниб турса, бошда рўмолу аммо тор ва  баданга ёпишган шим ёки шаффоф кўйлак кийилган бўлса бу ҳаққоний эмас, "модный" ҳижоб бўлади. Энди эркакларнинг бурнини қитиқлайдиган атирлар ва макяжлар ҳақида сўраманг.

Азиз ва мўътабар сингилларим! 

Аллоҳдан тақво қилинг! Сиз бу динни келажакдаги қизларимизга етказиш учун ўз гарданингизга олгансиз. Сиз намунасиз!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4208 19:40 13.06.2023

«Оила фақат бир эркак ва бир аёл билан қурилиши керак!» – Туркиялик депутат аёллар бу масалага «нуқта» қўймоқчи

2885 11:50 13.12.2022

Ўзлем Зенгин: «Сиёсатнинг алоқаси йўқ, иймонимиз тақозоси билан рўмол ўраганмиз! »

2927 12:08 12.12.2022

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

1338 10:36 09.12.2022

Эрдоған ҳижоб масаласини конституцион даражада ҳал қилишни таклиф қилди

2393 10:50 06.10.2022

Туркия: Юз йил ҳижобга қарши бўлган партия энди уни ҳимоя қилмоқда

1863 08:50 06.10.2022
« Орқага