Ислом динимизда ҳадя ва хайр-эҳсон қариндошлар ўртасидаги муносабатларни ҳамда инсонлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамловчи восита сифатида эътироф этилади.
Шунга кўра Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойида бир қатор ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Саудия Арабистони қироллиги томонидан юртимиз учун ҳадя қилинган 50 тонна хурмо Вақф хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 14 филиали томонидан Рамазон ойи давомида ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор бўлган ночор фуқароларга ҳамда "Мурувват уй"лари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларимизга хайрия қилинди.