Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир мўмин биродарининг дунёдаги қийинчилигини енгиллатса, Аллоҳ у банданинг қиёмат кунидаги қийинчилигини осон қилиб қўяди" (Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадисга амал қилган ҳолда бир мўмин биродарининг дунёдаги қийинчилигини аритиш мақсадида Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Кенжаев ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилган ҳолда шаҳарнинг "Темирйўлчи" маҳалласида яшовчи кўришида нуқсони бор оила вакилларига Муборак Рамазон ойида беш хонали уй ҳадя қилинди. Янги хонадон эгаси ўн беш йил давомида онаси ва болалари билан уйма-уй ижарада қийналиб яшаб келган.
Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган инсонлардан рози бўлсин, уларнинг эҳсонини даргоҳида қабул қилиб, икки дунё саодатидан баҳраманд қилсин.