"Гўзал хулқлар мажмуаси:
* Сен билан алоқани узмоқчи бўлган билан алоқани узма!
* Салом беравер!
* Ҳурмат қилавер!
* Унинг ҳақига дуо қилавер!
* Унинг ҳақига истиғфор айтавер!
* Уни мақтайвер!
* Уни зиёрат қилавер!
* Таълим бўладими, бирон манфаат бўладими, мол-дунё бўладими, сенга у бермаса ҳам сен унга беравер!
* Жонинг борасида бўладими, мол-давлатинг борасида бўладими, ор-номусинг борасида бўладими, сенга зулм қилганни кечириб юборавер!
Бу ишларнинг айримлари вожиб бўлса, айримлари мустаҳабдир".
Ибн Таймия раҳмаҳуллоҳ
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси