Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грузияда қутқарув вертолёти ҳалокати муносабати билан мотам куни

856

Бугун, 30 июль куни Грузияда тоғли Гудаури курортида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Новости-Грузия”.

Грузия Ички ишлар вазирлиги чегара хизматига тегишли МИ-8 вертолёти кеча, 29 июль куни Гудаурида парапланчиларни қутқариш операцияси вақтида ҳалокатга учради. 

Вертолёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги шошилинч тиббий ёрдам маркази шифокорларини ва фавқулодда вазиятларни бошқариш хизмати қутқарувчиларини воқеа жойига етказиш учун тушдан кейин Тбилисидан ҳавога кўтарилган. 

Ҳодиса Гудаурини Коби билан боғловчи магистралнинг биринчи туннели яқинида содир бўлган. Вертолёт маневр пайтида думи билан тошга тегди, бу эса орқа перванелнинг вайрон бўлишига олиб келди. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, йиқила бошлаган. Қояга навбатдаги зарба туфайли вертолёт портлаб, дарага қулаган. 

Вертолётдаги саккиз кишининг барчаси ҳалок бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тбилисида Россияга парвозларга қарши намойиш: полиция аэропортни ўраб олди

1127 16:05 19.05.2023

Грузия президенти ҳукуматни ташқи сиёсат курсини ўзгартиришга уринишда айблади

1553 17:50 01.04.2023

Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни қайтариб олиши ҳақида мамлакат собиқ спикерининг фикрлари

5180 13:20 23.03.2023

Грузия парламенти «чет эл агенти тўғрисидаги қонун» лойиҳасини батамом рад этди

630 15:25 10.03.2023

Грузиядаги намойишларнинг моҳияти ҳақида

786 12:00 10.03.2023

Намойишларда қўлга олинганларнинг барчаси озод этилди – Грузия

625 10:40 10.03.2023
« Орқага