Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ғийбатдан тийилишнинг фойдалари 

2538

Аллоҳ таоло учун ғийбатни тарк этган киши улуғ мартабаларга эришади. Қуйида ғийбатни тарк этиш ва тилни одамлар шикоятидан тийишдаги фойдаларни санаб ўтамиз.

Биринчи фойда: Мусулмонлар гўштини ейишдан сақланиш. 

Ғийбат қилиш мусулмонинг гўштини ейиш билан баробар экани юқорида кўп маротаба зикр этилди.

Ҳикоя: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳилол қилинглар, яьни тишларингиз орасини бирор нарса билан тозалаб ташланглар», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳни Набийси, биз бугун бирор таом емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизларнинг тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман», дедилар. Дарҳақиқат улар айтилган ўша кишини ғийбат қилган эдилар.

Иккинчи фойда. Зино гуноҳига баробар келадиган гуноҳдан сақланиш.

Ғийбат зинодан-да ёмонроқдир. Чунончи, бу ҳақда  жуда кўп ҳадислар юқорида келтирилди. Қуйидаги ҳикоя ҳам ўшаларни тўлдиради. 

Ҳикоя: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:"Рибонинг етмиш нечта ҳам тури бор. Уларнинг энг енгили киши исломда ўз онаси билан зино қилгани каби бўлади.Рибонинг бир дирҳами ўттиз бешта зинодан ёмонроқдир. Рибонинг энг ёмони киши мусулмон биродарининг обрўсини тўкишидир".

Учинчи фойда. Рўзани бузулмаслиги.

Ғийбат рўзани фосид қилувчи амалдир. Чунончи, у юқорида зикр этилди. Қуйидаги ҳикоя ҳам шу маънога далолат қилади.

Ҳикоя: Бир киши рамазон ойида қон олдирди. Ўша ҳолатда у қон олувчи билан биргаликда бошқа бировни ғийбат қилишди. Ўша жойдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қон олувчи ва қон олдирувчининг рўзаси бузилди", дедилар.

Султон оиласининг Европадаги саргандонлиги...

Аллоҳнинг гўзал исмлари ва улар билан дуо қилиш...

Эслатма: Бу сатрлар муаллифи айтади: Баъзилар наздида рўзада қон олдириш билан олувчининг ҳам, олдирувчининг ҳам рўзаси бузилади. Уларнинг далили юқоридаги ҳадиси шарифдир. Аммо Байҳақий ривоят қилишига кўра, қон олувчи ва қон олдирувчининг рўзаси бузилишига уларнинг рўза ҳолатида ғийбат қилгани сабаб бўлган. Яъни уларнинг рўзаси қон олдириш сабабидан эмас, балки қон олдирётган вақтида ғийбат қилгани сабабидан бузилган. Агар шундай бўлса, "Қон олдириш билан рўза очилади", дейдиган кишиларга бу ҳадис далил бўлмай қолади. Ҳанафий мазҳабига кўра ғийбат сабабидан кишининг рўзаси очилмайди. Лекин, у одам рўзасининг савобидан бебаҳра қолади.

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

1991 19:05 26.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат ва намийма хусусида ҳадису ҳикматлар

1477 19:05 25.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: ғийбат ва чақимчилик

1353 19:10 22.04.2022

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

1300 16:10 04.04.2022

Ғийбат ҳақида

1812 15:00 23.07.2021

Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

1749 20:56 14.11.2020
« Орқага