Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: университет раҳбарияти мусулмон талаба қизлардан узр сўради

2309

Мюнхен амалий фанлар университети Твиттерда маълум қилишича, раҳбарият ўқитувчилари онлайн имтиҳонлар пайтида фирибгарликда гумон қилиб рўмолларини ечишни сўраган талаба қизлардан узр сўради.

«Диний бош кийимларни оддий урфдаги кийимлар билан таққослаб бўлмайди ва уларга бошқача муносабатда бўлиш керак», деган университет раҳбарияти ва университет диний эркинликка риоя этилишини таъминлаш учун имтиҳон қатнашчилари кўрсатмаларига ўзгартиришлар киритишга ваъда берди.

Камситувчи ҳолатларни бошдан кечирган талабалардан бири ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирган, бироқ раҳбариятни воқеага лоқайд муносабати учун танқид қилган.

Унинг таъкидлашича, мусулмон талабалар университет раҳбарияти тенг муносабатни таъминламагунча ва таҳқирлаш ва камситиш ҳолатларига чек қўймагунча саъй-ҳаракатларини давом эттирадилар.

«Биз адолатга эришмагунимизча тўхтамаймиз», деб ёзган у инстаграмдаги саҳифасида.

Германия конституцияси диний эътиқод эркинлигини кафолатлаган бўлсада, мусулмонлар, айниқса, ҳижобли аёллар таълим ва меҳнат соҳасида кўпинча камситиш ҳолатларига дуч келишади.

Сўнгги йилларда мамлакатда неонацист гуруҳлар ва ўта ўнгчи «Германия учун муқобил» (АдГ) партияси тарғиботи сабабли ирқчилик ва исломофобия авж олиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1152 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2140 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1301 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1836 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4208 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага