Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: немислар ва этник турклар ўртасида зиддият юзага келди

3174

Германиянинг шимолидаги Любек шаҳрида этник турклар оиласига ксенофобия асосида ҳужум уюштирилди. Ҳодиса ўтган шанба, 3 июл куни шаҳар маркази яқинидаги Мюлентор майдонида содир бўлди, деб хабар беради Туркиянинг Анадолу ахборот агентлиги.

Тўрт этник турк оиласи ва этник немис жуфтлиги ўртасида низо келиб чиқди. Оғзаки жанжал пайтида, маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 51 ёшли немис кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, натижада турк оиласининг бошлиғи - 54 ёшли эркак ва унинг тўрт ва саккиз ёшли болалари жароҳат олган. Жабрланганлар тез ёрдам машинаси билан касалхонага етказилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Кейинчалик маълум бўлишича, тажовузкор ва унинг рафиқаси, кўздан ёш оқизувчи газдан ташқари, тақиқланган қурол ҳам олиб юришган.

Эркакка нисбатан "соғликка қасддан зарар етказиш" ва "қурол олиб юриш тўғрисидаги қонунни бузиш" моддалари бўйича тергов бошланган. Эр-хотин полиция бўлимига олиб кетилган, аммо кейинчалик ҳибсга олиш учун асос йўқлиги сабабли иккаласи ҳам қўйиб юборилган.
Полициянинг таъкидлашича, тажовузкор ксенофобик мотивларни қўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Германиядаги турклар ҳамжамияти Европадаги энг йирик жамоалардан бири ҳисобланади. Айни пайтда Германияда, турли хил тахминларга кўра, тўртдан беш миллионгача этник келиб чиқиши турк бўлган одамлар бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1152 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2141 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1302 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1836 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4209 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага