Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: исломофоб карикатуралар намойиши тақиқланди

1877

Германиянинг Кёльн шаҳридаги Марказий жоме масжиди олдида Муҳаммад алайҳиссалом таҳиқирлаб чизилган карикатураларнинг намойишига полиция рухсат бермади.

Deutsche Welle хабарига кўра, полиция мазкур тақиқни хавфсизликка таҳдид туғилиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Полицияга кўра, таҳдид нафақат нафақат маҳаллий ва минтақавий, балки халқаро даражада ҳам ёйилиши эҳтимоли бор.

Исломофоб акцияни 20 август куни жума намози пайтида ўтказиш, унда бемаъни карикатураларни намойиш қилишдан ташқари франциялик ўқитувчи Самюэл Пати ва даниялик исломофоб карикатурачи Курт Вестергорни хотирлаш режалаштирилган эди.

Акцияни ўтказиш учун маҳаллий фуқаролардан бири 21 июль куни мурожаат қилган. Полиция у билан мулоқот ўтказиб, бундай тадбир тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин деган хулосага келди. Фуқаро полициянинг тақиқи устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1151 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2140 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1301 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1835 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4208 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага