Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад

2332

Германия пойтахти Берлин шаҳрида янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм бу Муҳаммад ҳисобланади. Бу ҳақда germania.one нашри хабар беради.

Таъкидланишича, Германияда 2019 йилда янги туғилган чақалоқлар учун энг машҳур исмлар Ханна ва Нуҳ бўлган. Қизлар орасида иккинчи энг машҳур исм Эмма, учинчи Миа эди. Ўғил болалар орасида иккинчи ўринни Бен, учинчи ўринни эса Пол эгаллади.

Шунингдек, қизлар учун машҳур 10 та номлар орасида Эмилия, Лина ва Мила ҳам бор. Ўғил болалар кўпинча Луи, Феликс ва Финн деб номланди.

Берлинда чақалоқларга энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад

Германияда коронавирус авж олиб кетди 

Пойтахт Берлинда Ханна қизлар учун энг машҳур исмга айланди. Янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди.

Шаҳардаги аёллар исми рейтингида иккинчи ўринда Эмилия, учинчи ўринда Эмма турибди. Эркаклар номлари рейтингида Нуҳ иккинчи, Луи учинчи ўринни эгаллади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1151 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2140 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1301 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1835 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4208 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага