Ҳазрати Абу Саъид ибн Муаълло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръони каримнинг барча суралари ичида энг улуғ сура Фотиҳа сурасидир» дедилар. (Имом Бухорий, 2/749)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси ҳар заҳар учун шифодир» дедилар. (Шўъубул иймон, 1/450)
Бир куни бир кишини илон чақиб олди. Ҳазрати Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб дам солиб қўйдилар. Шунда, у киши яхши бўлиб қолди. У суранинг номи шифо ҳамдир. (Имом Бухорий, 2/749)
Бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси ҳар беморлик учун шифодир» дедилар. (Шўъубул иймон, 1/450)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу сурани чаён чақиб олганга етти марта ўқиб дам солса, иншааллоҳ, шифо бўлади» дедилар. (Имом Термизий, 2/26)
"Вазоиф ў маамулаат" китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси
Мавзуга доир:
“Фотиҳа” сураси билан никоҳ боғлаб бўладими? (Шайх Бутий)