Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

3138

Фотиҳа сурасида "иҳдинас сиротал мустақийм" деган оят бор. "Бизни энг тўғри йўлга йўналтиргин" деган маънони англатади.

Эътибор беринг, бу сўзлар ҳар бир мусулмоннинг тилидан ҳар куни бир неча марта янграйди, намознинг ҳар бир ракаатида айтилади. Эътибор беринг, бу сўзлар иймон келтирган, ўзини мусулмонман деб ҳисоблаган инсонлар томонидан такрорланади, такрорланаверади. "Ахир шундоқ ҳам мусулмонман, тўғри йўлдаманку" эмас. 

Яъни бизнинг мусулмон эканимиз, беш вақт намоз ўқишимиз биз учун ҳали ҳеч нарсанинг кафолатини бермайди. Мана, биз яхши мусулмонмиз, жаннатнинг калитини чўнтагимизга солдик, деб эрта-ю кеч бошқаларни муҳокама қилиб ўтириш керак эмаслигини билдиради. Энг аввал ва ҳар куни ўзимизга ўзимиз ҳисоб бериш кераклигини англашимиз, тўғри йўлдан адаштирмаслигини Ўзидан сўрашимиз лозим бўлади. 

Буни нафақат Фотиҳа сурасини тиловати ўлароқ айтишимиз, балки бутун маъноси билан хис қилишимиз, амалларимизда ва бошқаларга бўлган муносабатимизда сувайирғич қилишимиз керак. 

Иҳдинас сиротал мустақий...

Қаҳрамон Асланов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фотиҳа сурасининг 3-4 оятлари 

1369 18:00 27.02.2023

«Фотиҳа» сурасининг номланиши хусусида

1616 16:05 15.02.2023

Намозда «Фотиҳа»дан кейин бисмиллони айтса, намоз бузилмайдими?

4705 16:20 28.11.2022

Япония элчиси Қуръон ўқишга иштиёқини айтмоқда

2736 10:38 02.02.2022

Қўлини ўпишга энгашганимда юзимга тарсаки урди...

5679 20:27 09.11.2020
« Орқага