Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Фотиҳа» сурасини шошиб ўқимаслик ҳикмати

5942

Намозда «Фотиҳа» сурасини шошиб ўқиманг. Бунинг сабаби нимада эканига бир қаранг:

Аксар одамлар намозда сураи “Фотиҳа”ни (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,

Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.

Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,

Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.

Банда: «Малики явмиддин», – деса,

Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.

Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,

Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.

Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,

Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ.

Ҳабибуллоҳ АБДУЛҒАФФОР,

Тошкент Ислом институти "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фотиҳа сурасининг 3-4 оятлари 

1370 18:00 27.02.2023

«Фотиҳа» сурасининг номланиши хусусида

1617 16:05 15.02.2023

Намозда «Фотиҳа»дан кейин бисмиллони айтса, намоз бузилмайдими?

4705 16:20 28.11.2022

Япония элчиси Қуръон ўқишга иштиёқини айтмоқда

2737 10:38 02.02.2022

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

3139 15:01 06.03.2021

Қўлини ўпишга энгашганимда юзимга тарсаки урди...

5680 20:27 09.11.2020
« Орқага