Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Фаришталар ҳаё қилган саҳоба

6559

Бақийъ қабристонидаги бир қабр.

Бу қабрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрганларидан молларию жонларини фидо қилган саҳобий ётибдилар. 

Бу қабрда ётган кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васф этиб, "Фаришталар ҳаё қиладиган кишидан мен ҳаё қилмайми?!" деганлар. 

Бу қабрда Табук ғазотига кетаётган "Жайшул усра" (Машаққатли ғазот қўшини)ни от, туя, пул, қурол, совут каби буюмлар билан жиҳозлаган саҳобий ётибдилар. 

Бу қабрда сувни пулга сотадиган бир яҳудийдан "Румо" қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга уни ҳадя қилган саҳобий ётибдилар. 

Бу қабрда ҳар кеча бир қул озод қиладиган саҳобий ётибдилар. 

Бу қабрда тириклигидаёқ охиратда жаннати эканини эшитган бахтиёр саҳобалардан бирлари ётибдилар. 

Бу қабрда Абу Бакр розияллоҳу анҳу жамлаган Мусҳафдан бир неча нусха кўчиртириб, кейин тайёр бўлган Мусҳафларнинг ҳар бирига биттадан қорини қўшиб, турли шаҳарларга юборган саҳобий ётибдилар.

Бу қабрда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал бир қизларига, у қизлари вафот этгач, иккинчи қизларига уйланиб, "Зуннурайн" ("Икки нур соҳиби") лақабини олган саҳобий ётибдилар. 

Бу қабрда "Ашараи мубашшара" (Жаннатийлиги ҳақида хушхабар олган ўнта саҳоба)лардан ва Хулафои рошидин (Тўғри йўлдаги халифалар)дан бўлган саҳобий ётибдилар.

Бу қабрда вафотларидан олдин тушларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотнинг "Сабр қил! Бугун ифторни бизнинг олдимизда қиласан", деган гапларини эшитган саҳобий ётибдилар.

Бу қабрда Қуръони Каримни тиловат қилиб турганларида, рўзадор ҳолларида шаҳид этилган саҳобий ётибдилар. 

Аллоҳ таоло Усмон ибн Аффондан рози бўлсин!

Нозимжон ҲОШИМЖОН

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобаларнинг куняларини биласизми?

2877 16:03 30.04.2023

Қасида учун берилган муборак хирқа

2489 05:25 08.04.2023

Мадинанинг етти фақиҳларидан бири бўлган зот

1501 14:37 02.02.2023

Нега орамиздан Салоҳиддин каби дин йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар чиқмаяпти?

2295 19:20 16.01.2023

Тўрт авлоди саҳоба бўлган муборак оила

9028 18:25 16.01.2023

Хаббоб ибн ал-Aрат - қўрқмас саҳоба 

7437 12:20 13.01.2023
« Орқага