Очилиши бир неча бор кечиктирилган, дунёдаги энг баланд минораси бўлган масжидда илк бор азон айтилди.
Жазоирда минорасининг баландлиги 265 метр бўлган масжид қурилиши собиқ президент Бутефликанинг замонида бошланган. Лойиҳанинг бошланғич қиймати 1,2 миллиард еврони ташкил этди, аммо қурилиш учун сарф-харажатлар бу кўрсаткичдан анча ошиб кетиб, масжиднинг битиши бир неча йилларга режадан орқада қолди.
Лойиҳаси немис архитектори томонидан ишлаб чиқилган, катталиги жиҳатидан дунёдаги учинчи масжид шу йил апрел-май ойларида, Рамазоннинг бошланишига очилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли бу хайрли маросим кейинга қолдирилди.
Ниҳоят, Жазоирнинг энг йирик масжидида азон айтилди, деб хабар бермоқда IQNA.
Таъкидлаш жоизки, мазкур улкан масжидда бир вақтнинг ўзида 37000 нафар мусулмон ибодатини адо эта олади, автомобиллар тўхтаб туриш жойи эса 7000 та машинага мўлжалланган.
Аллоҳ муборак қилсин...