Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия Афғонистонга қайтиш нияти йўқлигини айтмоқда

1954

Буюк Британия мудофаа вазири бугун Толибон Афғонистонни назорат қилаётганини, Британия ва НАТО кучлари исёнчиларга қарши курашга қайтмаслигини тасдиқлади.

”Толибон мамлакатни назорат қилаётганини тан оламан”, деган Sky News нашрига мудофаа вазири Бен Уоллес. - Айтмоқчиманки, биз қаерда эканлигимизни аниқлаш учун сиёсатшунос бўлиш шарт эмас”.

Буюк Британия ва НАТО Афғонистонга қайтадими, деган саволга Уоллес: «Бу масала баҳс этилмайди ...биз қайтмаймиз», деб жавоб берган. Уоллеснинг айтишича, Кобул аэропортининг ҳарбий қисми хавфсиз ва Британия ўз фуқаролари ва Британия билан алоқаси бор афғонларни эвакуация қилиш учун ҳамма ишни қиляпти. Британия ўз элчихонасини шаҳардан Кобул аэропортига кўчирди. Британиянинг Кобулдаги собиқ элчихонаси устидан “Толибон” байроғи кўтарилганини кўрганингизда, ўзингизни қандай ҳис қиласиз, деган саволга Уоллес шундай жавоб берди: “Рамзий маънода, бу ҳеч кимга ёқмайдиган иш”.

Уоллеснинг айтишича, “Толибон”ни Афғонистон ҳукумати деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш вақти келмаган. “Менимча, бу қарорлар қабул қилинишидан олдин ҳали кўп ишлар қилиш керак”, деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Лондондаги машҳур Роял Алберт Холлда ифторлик бўлиб ўтди

1402 14:05 09.04.2023

Украина Европа танкларини қабул қилмоқда

887 16:25 28.03.2023

Нетаняхунинг Буюк Британияга ташрифига норозилик билдириш учун Лондонда юзлаб одамлар йиғилди

946 12:00 25.03.2023

Зеленский Буюк Британияда: Риши Сунак билан учрашув ва парламентга мурожаат

771 11:05 09.02.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

821 14:20 27.01.2023
« Орқага