Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Буни мен айтмасам, ким айтади?!» — Президент тиббиёт соҳасидаги коррупция ҳақида гапирди

2170

Кеча Наманган вилоятидаги сайловчилар билан учрашган Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Сайловолди ташвиқотини олиб бораётган президентликка номзод Шавкат Миромонович сайловчилар билан учрашув чоғида вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилишини маълум қилган. Ш. Мирзиёевнинг айтишича, энди тиббиётда янгича тартиб йўлга қўйилади.

«Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз. Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!», - деди амалдаги давлат раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Президент Қурбон байрами муносабати билан халқимизга табрик йўллади

999 19:57 27.06.2023

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1833 10:55 12.06.2023

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентининг инаугурация маросимида қатнашди

2088 18:18 03.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

2072 22:17 28.05.2023
« Орқага