Ўзбек ёки Туркистонда қайси асрдан бошлаб жамиятнинг фикрлаш тизими ишдан чиқди? Қўрқмасдан, Навоий давридан кейин деб айтиш мумкин. Бу даврда фақат бадиий тафаккур шакли қолган эди. Фикрлаш тизими ишдан чиққан жамиятлар ҳаётдан узилиб қолади. Хусусан, янги Ўзбекистонни ҳам шу қаторга қўшиш мумкин.
Яқинда америкалик машҳур иқтисодчи олим Дарон Ажемоглу бир сессияда бу ҳақда аниқ-тиниқ гапирган эди. Дунё тарихини ривожланишининг эга ва кесими бор. Эга ва кесим бўлмаган давлатлар орқа планга сурилиб, тараққиёт натижасида мавжудлигини йўқотишади. Ва бу табиий, қонуниятдир. Бундан хафа бўлиш керак эмас.
Бизнинг жамият фикрлаш тизими қадимги греклар айтмоқчи, “кўпхудолик” тизимида ишлайди. Рационал фикрлаш тизими йўқ. Бундай тизимда фақат сўзлар зўрланади. Одамлар ўзини-ўзи рол ўйнайди. Ўзини ўзи рол ўйнаши Ҳаётдан уларни узиб қўяди.
Нуқта ўз ўрнидан айлана ҳаракат қилиб яна ўз ўрнига қайтиши бутунлик, яъни тўлиқдир. Бу ҳаракатни амалга оширган одам ярим одам эмас. Бу ярим фикр эмас. Букрини гўр тўғирлайди. Эгрини қонун тўғирлайди. Қонун диктатураси ишдан чиққан фикрлаш тизимини тўғирлайди деб ишонаман. Чунки қонунларда олдин ўтган дунёнинг ҳамма буюклари сингиб кетган.
Ғарб жамиятлари қонунга амал қилиб битта йирик шахсга айланган. Бизнинг постсовет жамиятлар эса шахс даражасига кўтарилиш турсин, чала одам мақомида ҳам эмаслар деб ўйлайман.
Фикрлаш тизими қандай бўлса шундай ишламаслиги жамиятларни варварлик даражасига туширади.
Ғарб жамиятларида одам ўзини кашф қилиши, реализация қилиши устивор ҳисобланади. Суқрот денгиз соҳилида болакай билан савол-жавоб қилганда, болакай ўзида Пифагор теоремасини кашф қилиши методи – маданиятли мамлакатларнинг ҳаётий методир.
Варварлар эса бунинг тескарисидир. Юқорида бу ҳақда ёздим.
Мурод Карим