Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Берлин: баҳсларга сабаб бўлган музей

1833

Берлинда “Кўчириш, чиқариб юбориш ва яраштириш учун ҳужжатлаштириш маркази” деб аталган янги музей очилди.

Бу ерда намойиш этилган экспозиция, биринчи навбатда, Иккинчи Жаҳон уруши охирида ва урушдан кейинги дастлабки йилларда Польша, Чехословакия ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатларидаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган 14 миллион немисларнинг тақдирига бағишланган. Музей директори Гундула Бавендамм шундай дейди:

– Ушбу музейнинг вазифаси немисларнинг ўзини ўзи қадрлашидаги асосий сиёсий ва ахлоқий тўқнашувга тегишлидир. Иккинчи Жаҳон Урушидан бери бизнинг тарихий онгимиз "жиноятчи-қурбон" схемаси бўйича шаклланди. Биз уни кескин қора ёки оқ рангларда кўришга одатланганмиз, баъзида бўлган кулранг ва соя бўлган жойларни кўришимиз қийин.
Саккиз йил олдин қурилиши бошланган бундай музейни яратиш режалари Германияда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам кўп тортишувларга ва жиддий қаршиликларга сабаб бўлди, кўпчилик немисларни жабрланган миллат сифатида тақдим этиш ғоясига қўшилмаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1152 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2141 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1302 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1836 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4209 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага