Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутдаги портлаш бўйича икки россиялик қидирувга берилди

1454

Интерпол 2020 йилнинг августида Ливан пойтахти Байрутда юз берган портлаш бўйича икки россиялик ва бир португалияликни қидирувга берди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA агентлиги хабар тарқатди. 

Россияликларнинг исми – Игор Гречушкин ва Борис Прокошев, португалиялик эса Жоржи Мануэла Нету Морейру. Улар Ливан бош прокуратурасининг сўровига биноан қидирувга берилган. 

Ливан портида портлаган аммоний нитрат 2013 йилда Прокошев капитанлик қилган Rhosus кемасида олиб келинган, Кипрда яшайдиган Гречушкин эса шу кеманинг эгаси бўлган. Морейру нитрат савдоси билан шуғулланиди ва 2014 йилда Байрут портидаги юкни кўздан кечирган. 

2750 тонна аммоний нитрат ортилган Rhosus кемаси 2013 йилнинг ноябрида Грузиядан Мозамбикка кетаётиб техник сабабларга кўра Байрутда тўхтаган. Бу ерда кема ушлаб қолинган, хавфли юк эса портга туширилган. Rhosus 2018 йилда чўкиб кетган. 

Ўтган йилнинг 4 августида Ливан портида аммоний нитратнинг портлаши оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди, бир неча минг киши яраланди. Ушба ҳодиса бўйича Ливанда 25 киши ҳибсга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турли мамлакатларда Рамазон ойида ифторлик пайти (фотожамланма)

2082 15:05 28.03.2023

Байрут портида дон омбори қулаб тушди

912 10:30 01.08.2022

Байрутда снайперлар намойишчиларга ўт очди. Ҳалок бўлганлар бор

1128 17:00 14.10.2021

Тарихда бугун: Байрутда кучли портлаш содир бўлди 

1687 11:35 04.08.2021

Ҳасан Диаб: «Ливан фалокатнинг ёқасида турибди...»

1395 20:05 06.07.2021

Мусулмон бўлган кунингизда...

3505 17:15 12.05.2021
« Орқага