Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳасан Диаб: «Ливан фалокатнинг ёқасида турибди...»

1394

Ливан бош вазири Ҳасан Диаб пойтахт Байрутда хорижлик дипломатлар билан учрашиб, мамлакатда кузатилаётган иқтисодий инқироз ҳақида маълумот берди.

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, Диаб иқтисодий ва молиявий инқироз ҳосил қилган босим туфайли Ливан ижтимоий портлашга жуда яқинлашганини таъкидлади.

“Биз бу ерда йиғилиш ўтказаётган бир пайтда Ливан кўчалари ёқилғи шохобчалари олдидаги навбатга тўлиб кетган, одамлар дори ёки болалар озуқаси олиш учун дорихонама-дорихона юрибди, ливанликларнинг уйида электр йўқ”, – деди бош вазир.

Шунингдек, у Ливаннинг қоронғи туннелга кириб қолганини ва инсонларнинг изтироблари фожиа босқичига ўтганини айтиб, мавжуд вазият мамлакатни назорат қилиб бўлмайдиган улкан фожиа сари олиб кетаётганини таъкидлади.

Ўтган йилнинг августида истеъфо берган, бироқ сиёсий гуруҳлар янги ҳукуматни шакллантириш масаласида келиша олмагани сабабли ҳали ҳам бош вазир вазифасини бажараётган Ҳасан Диаб шундай деди: “Вазият аниқ: Ливан ва ливанликлар фалокатнинг остонасида. Бироқ сизларни ишонтириб айтаманки, ливанликларга бўлаётган таҳдидлар мамлакатимиз билан чекланиб қолмайди. Катта тўқнашув бўлса, унинг таъсири яқин ва узоқ келажакда Ливандан ташқарида ҳам сезилади”. 

Бош вазир Ливанда 1,5 миллион суриялик ва юз минглаб фаластинлик қочқин борлигини эслатиб, бу ерда беқарорлик келиб чиққудек бўлса оғир оқибатлар келиб чиқишини таъкидлади ва халқаро ҳамжамиятни Ливанни таназзулдан қутқаришга чақирди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Совуқ ва очлик: Ливандаги лагерда суриялик қочқинлар мушкул аҳволда қолди

907 21:31 04.01.2023

2023 йилда Ливанни еттита иқтисодий муаммо кутмоқда

688 11:55 26.12.2022

Иқтисодий инқироздаги Ливан яна янги муаммоларга дуч келмоқда

680 09:24 02.11.2022

Ливан Бош вазири: Ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармон қонунга зид

705 10:33 31.10.2022

Исроил ҳукумати ҳам денгиз чегараси келишувини тасдиқлади

828 20:40 27.10.2022

Ливан президенти Исроил билан денгиз чегараси шартномасини имзолади

784 17:25 27.10.2022
« Орқага