Ливан пойтахти Байрутдаги портда кучли ёнғин келиб чиқди. Худди шу ерда 4 август куни вайронкор ва ҳалокатли портлаш рўй берган эди.
Бир қатор хориж оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ёнғин мой ва шиналар сақланган омборда рўй берган. Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, портдан кўтарилаётган қора тутун бир неча километр узоқликдан ҳам кўриниб турибди.
Портда вайроналарни олиб чиқиш ва ҳали ҳам бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган кишиларнинг жасадларини қидириш ишлари ўтказилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Байрут портида 4 август куни юз берган портлаш оқибатида 191 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан зиёд киши яраланди. Портлашдан кейин Ливан ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлди.