Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Бақара сураси тафсири

2411

وَوَصَّىٰ بِهَآ إِبۡرَٰهِۧمُ بَنِيهِ وَيَعۡقُوبُ يَٰبَنِيَّ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰ لَكُمُ ٱلدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ

Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: «Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сиз учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг!»

Иброҳим алайҳиссалом болаларига оламлар Парвардигорига таслим бўлишни васият қилди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам худди шундай қилди. Иккаласи ҳам болаларини чақириб, шундай дедилар: "Аллоҳ сизларга Ислом динини ихтиёр этди. Энди то ўлим келгунига қадар уни маҳкам тутиб, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга мусулмон бўлиб ўтинглар".

أَمۡ كُنتُمۡ شُهَدَآءَ إِذۡ حَضَرَ يَعۡقُوبَ ٱلۡمَوۡتُ إِذۡ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعۡبُدُونَ مِنۢ بَعۡدِيۖ قَالُواْ نَعۡبُدُ إِلَٰهَكَ وَإِلَٰهَ ءَابَآئِكَ إِبۡرَٰهِۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ إِلَٰهٗا وَٰحِدٗا وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ

(Эй яҳудийлар), ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида: «Сенинг Аллоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг Аллоҳи бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг Ўзигагина бўйинсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар?

Ёки сизлар Яъқуб алайҳиссалом ўлими келган пайтда болаларидан: "Мен ўлганимдан кейин нимага ибодат қиласизлар?" деб сўраган вақтида ўша ерда бўлиб, шу воқеанинг гувоҳи бўлдингизми? Ўшанда болалари: "Сизнинг ва ота-боболарингиз Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш Аллоҳга ибодат қиламиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз, ёлғиз Унинг Ўзига таслим бўламиз ва бўйсунамиз", дейишганди.

تِلۡكَ أُمَّةٞ قَدۡ خَلَتۡۖ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَلَكُم مَّا كَسَبۡتُمۡۖ وَلَا تُسَۡٔلُونَ عَمَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Улар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масъул бўлмайсиз.

Бу уммат бошқа миллатлар қатори ўтиб кетиб бўлди. Қилганини қилди. Яхши амал қилдими, ёмон амал қилдими, нима қилган бўлса, ўзига қилди. Уларнинг қилган ишлари учун сизлар жавобгар бўлмайсизлар. Сизларнинг қилган ишларингиз учун улар жавобгар бўлмайдилар. Ҳеч ким ҳеч кимнинг гуноҳи учун масъул бўлмайди. Ҳамма ўзи қилган ишига жавоб беради. Шундай экан, олдинги ўтганларнинг ишлари билан овора бўлиб, ўзларингизнинг амалларингизга бепарво бўлиб қолманглар. Зеро, одамга Аллоҳнинг раҳмати ва ўзининг қилган яхши амалидан бошқа ҳеч нарса асқотмайди.

Тақводор мўмин ўзининг солиҳ амалларига алданиб қолмайди. Аксинча, доим қабул бўлмай қолишидан қўрқиб туради. Шунинг учун Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, тинимсиз дуо қилади.

Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси нақадар баракали бўлди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, пайғамбарлар ҳотами ва афзали Муҳаммад алайҳиссаломни Макка аҳлидан чиқарди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг дини табиатга тўғри келадиган покиза миллат динидир. Ундан фақат ўз табиатига қарши чиқадиган нодон-жоҳилларгина юз ўгирадилар.

Зурриётга ҳидоятга эргашишни васият қилишнинг, улардан ҳақиқатни маҳкам ушлаш ва унинг устида сабот билан туриш ҳақида аҳду паймон олишнинг машруълиги.

وَقَالُواْ كُونُواْ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰ تَهۡتَدُواْۗ قُلۡ بَلۡ مِلَّةَ إِبۡرَٰهِۧمَ حَنِيفٗاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ

Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз, дедилар. Айтингки, балки ҳақ йўлдан тойилмаган, мушриклардан бўлмаган Иброҳим миллатига — динига (эргашамиз).

Яҳудлар бу умматга яҳуд бўлсангизлар, ҳидоят топасизлар, деган бўлса, насоролар насоро бўлсангизлар, ҳидоят топасизлар, дедилар. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, биз ботил динлардан ажралиб турадиган ҳақ динга, мушриклардан ажралиб турадиган Иброҳим динига эргашамиз, деб айтинг.

قُولُوٓاْ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ إِلَىٰٓ إِبۡرَٰهِۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطِ وَمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَمَآ أُوتِيَ ٱلنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمۡ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّنۡهُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ

Айтингиз (эй мўминлар), Аллоҳга ва бизга нозил қилинган китобга ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Ийсога берилган нарсаларга ва барча пайғамбарларга Парвардигорлари тарафидан берилган нарсаларга ишондик. Биз улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз ва биз У зотга (Аллоҳ таолога) бўйинсунувчилармиз.

Эй мўминлар, ноҳақ, пуч даъво билан юрган яҳуд ва насороларга шундай денглар: "Биз Аллоҳга, бизга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирдик. Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг ўғиллари Исмоил, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳиссаломларга нозил қилинган ҳукмларга ишондик. Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодидан бўлган пайғамбарларга нозил қилинган ҳукмларга иймон келтирдик. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга берган Тавротга ва Ийсо алайҳиссаломга берган Инжилга иймон келтирдик. Аллоҳ ҳамма пайғамбарларга берган китобларга ишондик. Улардан бирортасини ажратиб, куфр келтирмаймиз. Ҳаммасига бирдек ишонамиз. Биз ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга бўйсунувчилармиз, итоат этувчилармиз".

فَإِنۡ ءَامَنُواْ بِمِثۡلِ مَآ ءَامَنتُم بِهِۦ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا هُمۡ فِي شِقَاقٖۖ فَسَيَكۡفِيكَهُمُ ٱللَّهُۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Энди агар улар сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, ҳақ йўлни топибдилар. Агар юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан гина ва адоватлари бордир. Уларнинг ёмонлигидан сизга (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. У эшитгувчи, билгувчидир.

Яҳудлар, насоролар ва бошқа кофирлар сизларга ўхшаб иймон келтирсалар, Аллоҳ рози бўладиган тўғри йўлга ҳидоятланадилар. Иймон келтиришдан юз ўгирсалар, ҳамма пайғамбарларни ёки айримларини ёлғончига чиқарсалар, демак, уларнинг ичида гина-адоват бор. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, сиз хафа бўлманг. Уларнинг озорларидан ҳимоя қилишга, уларга қарши сизга ёрдам беришга сиз учун Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Аллоҳ уларнинг гап-сўзларини эшитиб турадиган, ниятларию амалларидан хабардор Зотдир.

صِبۡغَةَ ٱللَّهِ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ صِبۡغَةٗۖ وَنَحۡنُ لَهُۥ عَٰبِدُونَ

Аллоҳнинг ранги-ла (рангинмиз). Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг бергувчи борми? Бизлар Унгагина ибодат қилгувчилармиз.

Зоҳирда ҳам, ботинда ҳам табиатингизга мос келадиган Аллоҳнинг динини маҳкам тутинглар. Аллоҳнинг динидан ҳам гўзалроқ дин борми? Ахир у табиатга мувофиқ бўлса, фойда келтирса, зарарни даф қилса. Айтинглар: "Биз ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиламиз. Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз".

1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм
6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм

Муқим Маҳмуд таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эслатма олувчи борми?!

1280 10:55 24.01.2023

Ҳофиз Ибн Башқул ал-Қуртубий

6975 13:55 14.01.2023

Бахтиёр Абдулғофур: Совет иттифоқида илм ва дин бир-биридан айро кўрилган

1219 12:10 09.01.2023

Арбаъин — ҳадисларнинг назмий кўриниши

2205 20:50 28.12.2022

Жумодул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

1739 09:00 25.11.2022

«Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди...»

3885 21:35 16.11.2022
« Орқага