Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, 22 сентябрь куни “Европа мобил ҳафталиги” доирасида “Автомобилсиз кун” тадбири бўлиб ўтади. Тадбир доирасида “Биз билан юр!” шиори остида пиёда сайр қилишга тарғиб қилувчи акция, велосайр ва кўнгилочар тадбир бўлиб ўтади.
“Автомобилсиз кун” муносабати билан 22 сентябрь куни шаҳримизнинг айрим кўчалари соат 9:00дан 23:00гача ёпилади.
- Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасидан, Лутфий кўчаси бўйлаб, Ширин кўчаси кесишмасигача;
- Лутфий ва Ширин кўчалари кесишмасидан, Ширин кўчаси бўйлаб, Ширин ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасигача бўлган йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.