Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Яқин Шарқда янги геосиёсат сари: “Нима учун Ғарб Эрдоған билан ҳисоблашиши керак?" 

2761

АҚШ президенти Жо Байден июль ойида Оқ уй раҳбарлари учун Яқин Шарқ бўйлаб анъанавий “юриш”ини амалга оширади. У сафар давомида Исроил ва Саудия Арабистонига ташриф буюради. Мазкур ташрифнинг бугунги кунда қанчалик аҳамияти бор? Бу борада Сакаря университети Яқин Шарқ институти илмий ходими Меҳмет Рақибўғли Онадўли билан қуйидаги фикрларни ўртоқлашди.

Америка етакчиси жорий йилда ар-Риёзда ташкил этиладиган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши раҳбарларининг йиғилишида иштирок этади. Мазкур кенгаш саммитига Ироқ, Миср ва Иордания вакиллари ҳам таклиф қилинди, бу эса Яқин Шарқда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган янги тизимни шакллантириш ҳаракати мавзусидаги мунозараларга сабаб бўлди. 

Минтақадаги янги кучлар уйғунлиги – Туркиянинг мувозанатли сиёсатидир. Анқаранинг Сурияда бешинчи аксилтеррор операциясини ўтказиш режалари дунё пойтахтларида турлича муносабат билдираётганини тан олиш керак. 

Туркия ҳарбий ташаббуси Сурия шимолида ПКК/ПЙД террорчилари назорати остидаги ҳудуд яратиш режасини бутунлай йўқ қилишга қаратилган. Режа АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, Россия ва Башар Асад режими томонидан қисман маъқулланган. Туркиянинг Суриядаги янги операцияси ҳақида Россия томонининг танқидий баёнотлари унчалик ишончли эмас ва асосан кичик расмийлар даражасида. 

Москва, шунингдек, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аризалари бўйича турк томонининг танқидий позициясини “ҳисобга олади”. 

Шу билан бирга, Украина инқирози фонида сўнгги пайтларда Анқара ва Вашингтон ўртасидаги яқинлашувни ҳам кўриб чиқиш ўринлидир. Украинадаги урушдан кейинги давр учун Кремлнинг кейинги режаларига баҳо бериш ва Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолиги масаласида туриб олиши Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига олиб келди. 

АҚШ президенти Жо Байден Туркияга Ф-16 самолётлари қисмларини етказиб беришга рози бўлди.

Вашингтон Туркиянинг Суриядаги операциясига жимгина туришига жавобан Анқара Стокгольм ва Хелсинкининг НАТОга аризаларини қўллаб-қувватлаши табиий эди. 

Дарҳақиқат, 28 июнь куни НАТО саммити доирасида бўлиб ўтган Туркия, Финляндия, Швеция раҳбарлари ва НАТО Бош котибининг тўрт томонлама учрашувидан сўнг Анқара, Хелсинки ва Стокгольм ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди. Бу ҳужжат Туркия ва АҚШ ўртасидаги мулоқотни юмшатишнинг ўзига хос далилидир. 

22 июнь куни Американинг нуфузли "Foreign Affairs" нашри "Нима учун Ғарб ҳозир Эрдоған билан ҳисоблашиши керак?" сарлавҳали мақолани тарқатди. Бу мақолада ҳам АҚШдаги маълум доиралар Туркия билан яқинроқ ҳамкорлик қилиш тарафдори экани айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага