Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япон олимининг саратон ва инсульт хавфини камайтирадиган маҳсулот ҳақида фикрлари

2411

Кўк чой кўплаб касалликлар, жумладан инсульт ва саратоннинг айрим турларининг ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради, дейди қишлоқ хўжалиги фанлари доктори япониялик тадқиқотчи Еити Фукусима Nihon Keizai нашрига берган интервьюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ушбу маҳсулотга бағишланган эпидемиологик тадқиқотлар сони сезиларли даражада ошган.

«Бир неча тадқиқотлар натижаларини бирлаштирган ва таҳлил қилган 2021 йилги кузатишлар шуни кўрсатдики, кўк чой истеъмоли эндометриял, ўпка ва тухумдон саратони, шунингдек юрак-қон томир касалликлари ва инсульт каби жуда кўп касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради», - деган Фукусима.

Унинг сўзларига кўра, бу кўк чойда мавжуд бўлган кўп миқдордаги катехинларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. «Кўк чой таркибидаги полифеноллар чой катехинлари деб аталади. Улар кучли антиоксидант таъсирга эга», - деб изоҳлайди мутахассис.

Фукусима, шунингдек, чой катехинлари ёғларнинг парчаланиши ва ишлатилишида иштирок этадиган ферментларнинг фаоллигини оширади, бу эса организм учун ёғни энергия олиш учун ишлатишни осонлаштиради, деб хабар беради. Шу билан бирга, ушбу маҳсулот таркибидаги катехинлар ва теанин беш ойлик фойдаланишдан кейин грипп вируси билан касалланиш эҳтимолини камайтириши ҳам тасдиқланди, дея хулоса қилган у.

Илгари инсульт касаллигининг кўзга кўринмас аломатлари ҳақида ҳам маълумотлар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023

Япония қалқонни найзага алмаштирмоқда(ми?)

2674 20:01 04.04.2023

Украинадаги уруш Осиё давлатларини Хитойдан ҳимояланишга ундамоқда

1454 18:35 07.03.2023

Японияда ҳозиргача номаълум ороллар ҳисобланмоқда

1247 21:00 03.03.2023

Япония «Калашников» концернига нисбатан санкцияларни кучайтирди

805 13:54 28.02.2023

Рус-япон урушининг оқибатлари

1989 15:30 27.02.2023
« Орқага