Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 482 нафарга ортиб, умумий 112130 нафарни ташкил этмоқда.
Кеча кун давомида 395 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108404 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашиши ортидан Зангиота-1 ва Зангиота-2 шифохонаси белгиланган ўринлардан 150 дан ортиқ бемор қабул қилишга мажбур бўлган.
Тошкент шаҳар ССББ раҳбари ўринбосари Улуғбек Эгамбердиевнинг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги 3543 ўринга мўлжалланган мазкур ихтисослаштирилган юқумли касалликлар клиник шифохонасида 3702 нафар бемор даволанмоқда.