Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яҳудий ўқитувчи «антисионист» қарашлари учун ишдан ҳайдаган иш берувчини судга берди

2224

Ўтган йили май ойида Исроилнинг Ғазога ҳужуми чоғида ўз блогида "антисионистик" фикрларини билдиргани учун ишдан бўшатилганини даъво қилган яҳудий ўқитувчи ўзининг иш берувчиси – Нью-Йоркдаги Westchester Reform Temple ташкилотини судга берди.

Ўтган ҳафта берилган даъвога кўра, Жесси Сандер ўтган йилнинг 10 май куни, яъни Исроил Ғазога ҳарбий ҳужум уюштирган ва натижада 200 га яқин фаластинлик, жумладан, 65 бола ҳалок бўлган ва яна юзлаб одамлар яраланган кунда ўқитувчи сифатида ишлаётган бўлган.

Ҳужум бошланганидан ўн кун ўтгач, Сандер Исроил ҳужумини қоралаган блог ёзган. "Яҳудий жамиятининг ирқчилик амалиётлари ва эътиқодларига қарши туришга интилаётган Америка яҳудий ташкилотининг асосчилари сифатида биз Исроилнинг Ғазога қилган сўнгги ҳужумига қарши чиқишимиз керак", деган 26 ёшли ўқитувчи.

Мақолада Сандер ва унинг ҳаммуаллифи Исроилнинг “кўчманчи-мустамлакачилик зўравонлигини” қоралаб, ўзларини сионистларга қарши қилиб тилга олган. “Антисионист бўлиш бизни яҳудий жамиятини қуриш ва барча яҳудийлар учун адолат учун курашишга янада кўпроқ сармоя киритишга ундади”, деб ёзган улар. "Қўшма Штатлардаги яҳудийлар бизнинг номимиздаги геноцидга ва яҳудий халқини қўллаб-қувватлаш ниқоби остида давлат томонидан қўлланилган қотилликка қарши чиқишлари керак."

Сандернинг таъкидлашича, унинг сионизмга қарши қарашлари "қийин бўлса-да, яҳудийликка бўлган муҳаббатимизни кучайтириш учун тўсиқ бўладиган нарса эмас". Иш берувчилари унинг мақоласидан хабардор бўлгач, ташкилот раҳбарияти унинг фикрини ўрганиб чиққан ва "антисионист" сўзининг ўрнига бошқа сўз топишга чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

1082 16:50 16.05.2022

Халифанинг яҳудий астрономи

1833 17:10 21.03.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

6611 19:49 11.12.2021

Сўнгги яҳудий Афғонистонни тарк этди

6030 14:10 09.09.2021

Яҳудийлик маданиятидан дарс берадиган олим Исломни қабул қилди

11152 13:00 24.08.2021
« Орқага