Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

2986

Ўзбекистон яшаш нархи қимматлиги индекси бўйича дунёда 133-ўринни, ижара ҳақи индекси бўйича эса 139 давлат орасида 106-ўринни эгаллади.

Numbeo томонидан эълон қилинган индексда Бермуд ороллари, Швейцария ва Норвегия яшаш нархи бўйича етакчи ўринларни эгаллаган. Унга кўра, Бермуд оролларидаги ижара индекси 146,06 га, Швейцарияда 123,35 га, Норвегияда эса 100,90 га тенг. Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон мазкур индексда 129-ўринда, Афғонистон эса 138-ўринда қайд этилган.

Қозоғистоннинг Олмаота ва Тошкент шаҳарларидаги нархларни таққослаганда, пойтахтимизда жойлашган ресторанлар ва фаст-фудлардаги таомлар 13-29 фоизга арзонроқ, Coca-cola ва Pepsi эса 22 фоизга қимматроқ. 

Шунингдек, ижаралар рейтингида биринчи учликдан Бермуд ороллари, Гонконг ва Сингапур жойлашган. Энг арзон ижара жойлари эса Непаль, Покистон ва Афғонистонда жойлашган.

Маълумот учун: ушбу индекс АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига нисбатан ҳисобланган. Яъни қайсидир мамлакатнинг кўрсаткичи 120 бўлса, бу Нью-Йоркдан 20% кўп, агар кўрсаткич 70 га тенг бўлса, Нью-Йоркдан 30% кам эканлигини билдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага