Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ўлимида айбланаётган Хитой фуқароси шикоят аризаси билан чиқди

3035

Томскнинг Киров туман судига «Грин Вуд» МЧЖ директори Хитой фуқароси Сунь Аньнининг ҳибсга олиниши юзасидан шикоят аризаси келиб тушди. Бу корхонада ёнғин оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлган эди. Уларнинг 11 нафари ўзбекистонлик фуқаролар бўлган.

«Интерфакс» хабарига кўра, шикоят аризаси айбланувчининг адвокатлари томонидан берилган.

«Айбланувчининг адвокатларидан суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят аризаси келиб тушди», - деди суд матбуот хизмати ходими.

Бинони хитойлик инвесторга тегишли бўлган «Грин Вуд» МЧЖ ижарага олган.

Одамларнинг ўлими туфайли Россия Тергов қўмитасининг Тергов бошқармаси жиноят иши қўзғатган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага