2020 йилнинг 3 декабрида Ўзбекистон Президентининг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.
Фармонга асосан, 20-22 июл (сешанба-пайшанба) кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади. Бунда ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июль ва 22 июлга кўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Халқаро пресс-клубнинг «Янги қонун таҳлили: асосий ўзгариш ва қўшимчалар» мавзусидаги сессиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Қурбон ҳайити 20 июль куни бошланишини айтиб ўтди.