Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 613 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар қилинган:
Хитой – 551 та;
Туркия – 24 та;
Литва – 13 та;
Германия – 9 та;
АҚШ – 7 та;
Корея – 5 та;
Испания – 2 та;
Россия – 1 та;
Гонгконг – 1 та.
2021 йилнинг биргина октябрь ойида Ўзбекистон хориждан 55 та электромобиль импорт қилган.