Ўзбекистонда биринчи марта халқаро миқёсда мусулмон саёҳатчиларга мос деб тан олинган меҳмонхона ташкил этилди.
Ark Billur Hotel меҳмонхонаси CrescentRating халқаро рейтинг агентлиги томонидан максимал 7 баллдан 6 балл билан тақдирланди.
Пойтахтимиз Тошкентда жойлашган мазкур меҳмонхонанинг 6 балл билан тақдирланишига ҳалол овқатланиш имконияти, хоналарда намоз ўқишга шароит, таҳорат олишга шароит, меҳмонлар учун жойнамозлар, қибла кўрсаткичлари ва яқинда жойлашган масжидлар рўйхати сингари омиллар таъсир кўрсатган.