Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

1863

Туркия тиббиёти дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Айниқса, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам, тиббий суғурта, рақамли тиббиёт, фармацевтика каби қатор йўналишларда ушбу қардош мамлакатдан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп.

Жорий йилнинг 2-4 март кунлари Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлди. 

Ўзбекистон вакилларининг Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ф. Кожа билан бўлиб ўтган мулоқотида ана шу соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. 

Шунингдек, Туркияда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш жараёнида бевосита иштирок этган энг тажрибали мутахассисларни мамлакатимизга жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш тизимига илғор ўқитиш методикаларини татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонлик шифокорларнинг кардиожарроҳлик, эндокринология, онкология, акушерлик ва гинекология, болалар онкогематологияси, бошқарув менежменти йўналишларида Анқара ва Истанбул шаҳарларидаги етакчи тиббиёт муассасаларида малака оширишини ташкил этиш ҳам ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши сифатида белгиланди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларини Туркиядаги 9 та давлат клиникасида имтиёзли тарифлар бўйича даволашни йўлга қўйиш, юртимизда ҳар йили “Турк тиббиёти ойлиги”ни ўтказиш борасида таклифлар ўртага ташланди. 

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, тиббий суғурта ва дори воситалари ҳамда тиббий техникани ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишилди. 

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТICА) президенти С. Каялар билан бўлиб ўтган музокаралар ҳам самарали кечди. Унга мувофиқ, агентлик томонидан ўзбекистонлик шифокорларнинг Туркияда малака ошириши учун грант маблағлари ажратиладиган бўлди. 

Туркия шифокорлар ассоциацияси билан эса бемор болаларга тўғри ташхис қўйиш ва уларни самарали даволаш бўйича қўшма онлайн маслаҳат платформасини ишга тушириш хусусида истиқбол режалари белгилаб олинди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари мутасаддилари 2022-2023 йилларда ўзаро ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2978 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1133 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага