Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

1726

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қубодиён туманида Ўзбекистон томонидан тиббиёт мажмуаси барпо этилди. Asia-Plus нашрининг хабар берича, бу ерда 2018 йилнинг иккинчи ярмида бошланган қурилиш ишлари ҳозирга келиб якунига етган ва мажмуа беморларни қабул қилишга тайёр. 

Тожикистоннинг илтимосига кўра мажмуада коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиш учун алоҳида тақсимлагич бунёд этилди. Бунга ўхшаш тақисмлагич Тожикистонда бошқа йўқ. Бу ерда беморда коронавирус бор-йўқлиги қисқа вақтда аниқланади ва у малакали тиббий ёрдам олиши учун марказий шифохоналарга жўнатилади.    

Хабарда айтилишича, тиббиёт мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш “Ўзбекнефтгаз” компанияси ҳисобидан амалга оширилган. 
Ўтган йилнинг сентябрида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида Ўзбекистон қуриб берган 630 ўқувчига мўлжалланган мактаб фойдаланишга топширилган эди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага